Навоий вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди
Жамият
−
16 Август 2023
5593Жамшид Бахтиёрович Хўжаев Навоий вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Навоий шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Жамшид Хўжаев 1987 йил 3 июнь куни Навоий вилояти Қизилтепа туманида туғилган. Маълумоти олий. У 2008 йилда Навоий педагогика институтининг миллий истиқлол ғояси йўналишини тугатган. Жамшид Хўжаев Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси ҳисобланади.
У бугунга қадар бир қатор давлат органларида, жумладан, 2008-2017 йилларда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгашида турли лавозимларда ишлаган. Хўжаев 2017-2020 йилларда Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси, 2020-2021 йилларда эса Ёшлар ишлари агентлиги Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи, 2021 йилнинг 23 декабрида Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаевнинг биринчи ўринбосари бўлган.
Маълумот учун, Жамшид Хўжаев мазкур лавозимда 2020 йилнинг май ойидан буён ишлаб келган Яшин Душанов ўрнини эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил Исмоилович Жабборов Самарқанд вилоятининг Пайариқ тумани ҳокими лавозимига тайинланган эди.
LiveБарчаси