Навоий ҳокимининг собиқ ўринбосари пора билан ушланди
3-саҳифа
−
26 Октябрь 2022
13372Навоий шаҳар ҳокимининг собиқ ўринбосари фуқарони ишга киритиб қўйиш эвазига қарийб 20 млн сўм пул олган вақтида ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.
Департаментнинг Кармана туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро З.Ш. фуқаро Ш.ни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимига ишга киритиб қўйиш эвазига 20 млн сўмни олган вақтида ушланган.
Шунингдек, З.Ш.нинг кўрсатмасига асосан давом этган тадбирда, жорий йилнинг июль ойига қадар Навоий шаҳар ҳокими ўринбосари лавозимида ишлаган Т.А. фуқаро Ш.га ўзини гўёки ҳоким ўринбосари деб таништириб, ўзида сақлаб қолган хизмат гувоҳномасини кўрсатиб, уни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимига ишга киритиб қўйиш эвазига 19,6 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь