Навбатдаги можаро: шаҳзода Гарри қизига қиролича билан маслаҳатлашмай исм қўйдими?

Олам

image
0:00
0:00
download
Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл иккинчи бор ота-она бўлди  north_east

Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл иккинчи бор ота-она бўлди 

Буюк Британия шаҳзодаси Гарри ва унинг рафиқаси Меган Маркл қизига исм танлашда қиролича Елизавета II билан маслаҳатлашмаган. Бу ҳақда қироллик оиласига яқин манбага асосланиб BBC хабар бермоқда.  

Манба суҳбатдошининг сўзларига кўра, қиз туғилишидан олдин исм танлаш борасида ўзаро ҳеч қандай суҳбат бўлмаган. Шундан сўнг, Сассекс герцоги ва герцогинясининг адвокатлари қонуний огоҳлантириш бериб, уларнинг боланинг исми тўғрисида монарх билан маслаҳатлашмагани ҳақидаги маълумот туҳмат эканини таъкидлаган. 

“Агар қиролича уларни қўллаб-қувватламаганда, эр-хотин Лилибет исмини танламаган бўларди”, деган Сассекс герцоги ва герцогиняси вакили. 

Унинг таъкидлашича, монарх шаҳзода Гарри хушхабарни баҳам кўрган биринчи одам бўлган. 

Эслатиб ўтамиз, Буюк Британия шаҳзодаси Гарри ва унинг рафиқаси Меган Маркл жорий йилнинг 4 июнь куни иккинчи марта ота-она бўлишди. Қизалоққа Буюк Британия қироличаси Елизавета II ва шаҳзода Гаррининг онаси — малика Диана шарафига Лилибет Диана дея исм қўйилган. Маълум бўлишича, Елизавета II ни тор оилавий доирада Лилибет дея чақиришади.  

Маълумот ўрнида, ҳозирда шаҳзода Гарри ва унинг рафиқаси Санта-Барбара шаҳрида яшайди. Уларнинг илк фарзанди Арчи 2019 йил 6 майда дунёга келган. 

Аввалроқ, Буюк Британия шаҳзодаси Гарри қироллик ҳаётини ҳайвонот боғи ва асосий қаҳрамони телевизион кўрсатувда яшовчи “Трумэн шоуси” фильми билан таққослаганди.

Шунингдек, шаҳзода Гарри ва унинг рафиқаси Меган Маркл Опра Уинфрига берган можароли интервьюсида тўйларининг расмий маросимидан уч кун олдин яширинча турмуш қуришгани, қироллик оиласининг баъзи аъзолари уларнинг ўғли Арчининг қорамағиз бўлиб туғилишидан хавотирда бўлгани, болага шаҳзода унвони берилмагани, Британия таблоидлари Меганни таъқиб қилгани, Меган ўз жонига қасд қилишни ўйлагани ҳақида гапириб берганди.

2020 йилда Гарри ва унинг рафиқаси Меган Маркл қироллик оиласи билан келишган ҳолда “Зоти олийлари” унвонига ва SussexRoyal брендига бўлган ҳуқуқларидан маҳрум бўлиб, расмий қироллик вазифаларидан воз кечганликларини эълон қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Гарри Меган Лилибет

Баҳолаганлар

95

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг