Навбат Беларусга: уруш бошланганидан бери биринчи марта унинг ҳудудига дрон ҳужуми уюштирилди
Олам
−
16 Июнь 2023
15190Беларуснинг Гомел вилояти ҳудудига камикадзе дронлари ҳужум қилди. Бу ҳақда “Маш” нашри ҳамда бир қатор Беларусь оммавий ахборот воситалари хабар берди.
Хабарларга кўра, дрон ҳужуми Украина Қуролли кучлари томонидан амалга оширилган. Ҳужум олдиндан кўзланиб, асосий нишон Гомел вилоятидаги “Дружба” нефть қувури бўлгани айтилмоқда.
Жорий йил май ойининг охирида Беларусь чегара қўриқчилари осмонда дрон двигателининг овозини эшитиб, унга ўқ узган. Дронга бириктирилган снаряд портлаб кетган. Портлаш жойидан мутахассислар дрон қолдиқларини топган. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар ёки жароҳатланганлар йўқлиги маълум қилинган.
Мазкур маълумотлар фақат Беларусь ва Россия нашрлари томонидан берилаётганини инобатга олган ҳолда уларнинг тўғрилиги ҳозирча тасдиқланмади. Украина томони эса бунга муносабат билдирганича йўқ.
Эслатиб ўтамиз, Россия ўзининг тактик-ядровий қуролларини Беларусь ҳудудига жойлаштириш режасини эълон қилган бўлиб, бу бўйича ишлар аллақачон бошлаб юборилган. Куни кеча Беларусь Президенти Александр Лукашенко мамлакатга нисбатан тажовуз бўлса, иккиланмай мазкур ядровий қуроллардан фойдаланилишини айтганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь