“Навбаҳор” сербиялик тўпурар билан келишувга эришди
Спорт
−
19 Январь 2022
4302Бугун, 19 январь куни Наманганнинг “Навбаҳор” клуби Грузия чемпионатининг 2021 йилдаги энг яхши футболчиси ва тўпурари бўлган Зоран Марушич билан келишувга эришди
28 ёшли Марушич 2021 йилда “Динамо” (Тбилиси) сафида Грузия чемпионатида 16 та гол урган ҳолда мавсум тўпурари бўлди. Бундан ташқари у Грузия чемпионатининг энг яхши ҳужумчиси ва энг яхши футболчиси, деб топилган ҳамда чемпионат рамзий терма жамоасидан ҳам ўрин олган.
Эслатиб ўтамиз, “Transfermarkt” портали футболчини 450 минг еврога баҳолаган. “Лочинлар” Зоранга қадар 10 нафар ўзбекистонлик футболчи билан шартнома имзолаган эди.
Маълумот учун, Марушич 1993 йил 29 ноябрь куни Сербиянинг Кралево шаҳрида туғилган. Фаолиятини 2010 йилда маҳаллий “Слога” клубида бошлаган. У “Навбаҳор” билан келишувга эришгунича 10 та клубда тўп тепиб улгурган.