Навальнийнинг укаси ва шериклари ҳам қамоққа олинди

Олам

image

Москванинг Твер суди кеча, 29 январь куни россиялик мухолифатчи Алексей Навальнийнинг укаси Олегни санитария-эпидемиология меъёрларини бузганлиги сабабли уй қамоғида ушлаб туриш бўйича қарор чиқарди. Бу ҳақда ТАСС хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, суд тергов органларининг Олег Навальнийни жорий йилнинг 23 мартига қадар эҳтиёт чораси сифатида ҳибсда ушлаб туриш тўғрисидаги илтимосномасини қондирган.

Аввалроқ, Москванинг Твер суди Навальний штаб-квартираси мувофиқлаштирувчиси Олег Степановни ҳам 23 мартга қадар уй қамоғида ушлаб туриш тўғрисида қарор қилганди.

Суд шунингдек, Коррупцияга қарши кураш фонди юристи Любов Соболь ва Мария Алехинани ҳамда “Шифокорлар Альянси” раҳбари Анастасия Василевани уй қамоғига олиш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқмоқда.

Хабарга кўра, полиция Олег Навальний, Мария Алехина, Анастасия Василева, шунингдек, Коррупцияга қарши кураш фонди ходимлари Олег Степанов ва Любов Соболни Москвадаги рухсатсиз митинглар пайтида санитария меъёрларининг бузилиши бўйича тергов доирасида ҳибсга олган.

Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги расмий вакили Ирина Волкнинг сўзларига кўра, 23 январь куни рухсатсиз намойишлар ташкилотчилари ва иштирокчилари коронавирус инфекциясининг тарқалиш хавфини яратган. Масалан, Москвада, Пушкинская майдонидаги тадбир иштирокчилари орасида коронавирус билан оғриган шахслар бўлган. 

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 23 январь куни Навальнийнинг чақириғи билан Россия шаҳарларида бўлиб ўтган, рухсатсиз намойишлар натижасида Тергов қўмитаси ходимлари 20 дан ортиқ жиноий иши очган. Биргина Москвада Жиноят кодексининг 318-моддаси билан 7 та жиноят иши кўриб чиқилмоқда. Полиция зобитлари ва Россия гвардия ходимларига қилинган ҳужумлар учун олти киши ҳибсга олинган.

Эслатиб ўтамиз, Навальний жамоаси эртага, 31 январь куни соат 12:00 да “Навальнийга озодлик” шиори остида янги намойишлар ўтказмоқчи


Мақола муаллифи

Теглар

Россия намойишлар Навальний Коррупцияга қарши кураш фонди

Баҳолаганлар

107

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг