Алексей Навальний яна суд қилинади

Олам 7807
image

Россиялик мухолифатчи Алексей Навальний эртага, 5 февраль куни Иккинчи Жаҳон уруши фахрийсига тухмат қилиш бўйича очилган иш юзасидан Москванинг Бабушкин судига олиб келинади. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

“Навальний эшитувда иштирок этиш учун шахса судга олиб келинади”, деган суд вакили.

Давлат айбловчиси маълумотига кўра, ўтган йилнинг 2 июнида Навальний ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида Иккинчи Жаҳон уруши фахрийси Игнат Сергеевич Артеменко Россия Конституциясига ўзгартириш киритишни қўллаб-қувватлаб ўз фуқаролик муносабатини билдиргани акс этган видео жойлаган. Ушбу видеога у фахрийнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда унинг обрўсига путун етказадиган изоҳлар ёзиб қолдирган.

Навальний ўз ҳаракати билан фахрийга маънавий зарар етказган. У айбини тан олмаган. Туҳмат тўғрисидаги модда учун жарима ёки мажбурий меҳнат кўринишадаги жазо белгиланган.

Аввалроқ, Москванинг Симонов суди “Ив Роше” иши бўйича Навальнийга тайинланган шартли жазони реалга айлантиргани ҳақида хабар берган эдик. У ҳозирча “Матросская Тишина” тергов ҳибсхонасида сақланяпти. Алексей Навальний суд қарорига кўра, 3,5 йиллик муддатнинг 2,5 йилини колонияда ўтказади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 380
Рейтинг: 3
t
×