Навальний Песковни судга берди

Олам

image

Россиялик мухолиф сиёсатчи Алексей Навальний Россия Президентининг Матбуот котиби Дмитрий Песковни судга берди. Бу ҳақда “Коммерсантъ” нашри хабар тарқатди.

Иш картаси Москвадаги умумий юрисдикция судларининг расмий порталида эълон қилинди. Даъво 16 ноябрь куни рўйхатдан ўтказилди, ариза учун давлат божи 13 ноябрда тўланган.

Иш тоифасида “198 – фуқаролар ва юридик шахсларга нисбатан шаъни, қадр-қиммати, ишбилармонлик обрўъсини ҳимоя қилиш тўғрисида” деб кўрсатилган. Ҳужжатдаги маълумотларга кўра, даъво аризаси ҳозирда судъяда. Аризани ким кўриб чиқиши аниқланмаган.

Октябрь ойи бошида Песков Навальний билан АҚШнинг Марказий разведка боқшармаси ходимлари ишлаётгани ва унга кўрсатмалар бераётганини айтганди. Кремль вакили мухолифатчининг заҳарланишида Россия раҳбариятининг қўли борлиги ҳақидаги сўзларини шундай изоҳлаганди.

Навальний эса Песковни судга беришини айтганди. Шунингдек, у америкалик агентлар билан ишлаётгани ҳақидаги далилларни кўрсатишни сўраган. Бунга жавобан Песков Навальнийга баёнотини қайта ўқишни тавсия қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Дмитрий Песков Алексей Навальний

Баҳолаганлар

151

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг