НАТОнинг Киевга ёрдами белгиланганидан ҳам ошиб кетди

Олам

image

НАТО давлатлари ўз мақсадини ошириб, ўтган йили Украинага хавфсизлик учун 50 миллиард евродан (51,60 миллиард доллар) кўпроқ ёрдам кўрсатди. Бу ҳақда бугун, 11 февраль куни Шимолий Атлантика альянси вакили маълум қилди.

Маълумки, АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмурияти Европадаги НАТО иттифоқчиларини мудофаага кўпроқ маблағ сарфлашга ва Украинани қўллаб-қувватлашда катта роль ўйнашга чақирмоқда.

НАТО Мудофаа вазирлари шу ҳафта Брюсселда йиғилишади. Учрашувда Пентагон раҳбари Пит Ҳегсет иштирок этмоқда. Ушбу тадбирда мудофаа харажатлари масаласи кун тартибида бўлади.

Ўтган йили Вашингтонда бўлиб ўтган саммитда НАТОнинг 32 давлати етакчилари келаси йил давомида “пропорционал бадаллар ҳисобига” Киевга хавфсизлик учун камида 40 миллиард евро (41 миллиард доллар) ажратишга ваъда берган эди.

НАТО Бош котиби Марк Рютте иттифоқчиларга бу мақсадга эришилганини айтди.

Альянс матбуот котиби вазифасини бажарувчи Алисон Хартнинг айтишича, Рютте “иттифоқчилар 2024 йилда Украинага хавфсизлик бўйича 50 миллиард евродан ортиқ ёрдам кўрсатиш орқали бу мажбуриятдан ошиб кетган”ини тасдиқлаган.

“Ушбу ёрдамнинг ярмидан кўпи Европа иттифоқчилари ва Канададан келган. Қолган барча ёрдам АҚШдан келган”, дейди у.

Украина расмийлари эса Ғарбдаги ҳамкорларини, хусусан, замонавий ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва ўқ-дорилар кўринишидаги ёрдамни оширишга чақирмоқда.
 


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО Украина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг