НАТОдаги кўпчилик Столтенбергни ўрнига Рютте келишини хоҳлаяпти

Олам

image

Нидерландия Бош вазири Марк Рютте ўтган ҳафта ўз мамлакатида ўтказилган сайловларда ўта ўнг кучлар ғалаба қозонганига қарамай, НАТО Бош котиби лавозимини эгаллаш сари ишонч билан бормоқда. Унинг номзоди альянс доирасида қўллаб-қувватланмоқда. Бу ҳақда НАТОдаги дипломатларга таяниб, Agence France-Presse (AFP) хабар берди.

Ташкилот Бош котиби Йенс Столтенбергнинг ваколат муддати тугашига деярли бир йил вақт қолди, бироқ Брюсселда “унинг вориси бўлиш учун пойга кетмоқда”. Альянснинг бир қанча дипломатлари 56 ёшли Рютте "яхши музокарачи" ва "тажрибали Бош вазир" эканини айтган, чунки у 13 йилдан бери ҳукуматни бошқариб келяпти.

"У НАТОда кўпчилик томонидан қўллаб-қувватланади", дейди НАТОдаги дипломатлардан бири.

Унинг айтишича, АҚШ ва Франция Рютте номзодини альянснинг бошқа аъзоларига қараганда кучлироқ ҳимоя қилади.

 Канадани ҳам ўз ичига олган баъзи иттифоқ мамлакатлари имкон қадар тезроқ меросхўр тўғрисида қарор қабул қилишни хоҳлайди. Ўз навбатида, Британиянинг НАТОдаги доимий вакили Дэвид Куорри шу ҳафта Брюсселдаги ҳамкасбларини номзодни тасдиқлаш жараёни “бироз вақт олиши” ҳақида огоҳлантирган. Дипломат, шунингдек, номзодлар кўпинча сўнгги дақиқада эълон қилинишини таъкидлаган ва шунинг учун доимий вакиллар "фақат кутиши ва кузатиши мумкин" эканини айтган.

 “НАТОнинг айрим давлатлари Шимолий Атлантика альянси тарихида биринчи марта аёл киши бошлиқ бўлиши керак, деб ҳисоблайди”, дейилади хабарда.

Ҳозирча фақат Эстония Бош вазири Кажа Каллас ташкилот Бош котиби лавозимини эгаллашга тайёрлигини ошкора эълон қилган. Бироқ, манбага кўра, унинг номзоди ҳатто Болтиқбўйи мамлакатларида ҳам бир овоздан қўллаб-қувватланмаяпти. НАТО Бош котиби лавозимига Латвия Ташқи ишлар вазири Крисянис Каринс ҳам ариза топшириши мумкин.

AFP Столтенбергнинг потенциал вориси сифатида Рютте учун бир қанча афзалликларни санаб ўтган. Нидерландия Бош вазири кўплаб Европа етакчилари билан алоқа ўрнатган ва ҳатто АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп билан мулоқот қилган. Бу унинг 2024 йилги сайловлардан кейин Оқ уйга қайтиши эҳтимоли билан боғлиқ бўлиши мумкин. Столтенберг AFP агентлигига берган интервьюсида Рюттени "дўст" ва бу лавозим учун "тажрибали" номзод деб атаган. Шунга қарамай, Бош котибнинг ўзи таъкидлаганидек, унинг вориси ким бўлиши унга боғлиқ эмас.


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО Йенс Столтенберг Нидерландия Марк Рютте

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг