НАТО ёшларнинг тинчлик ҳақидаги фикрларини ўрганмоқчи

Олам

image
"НАТО 2030" онлайн ёшлар саммити ўтказилади. Бу ҳақда НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг маълум қилган. 
 
Саммит ёшларнинг хавфсизлик ва тинчлик ҳақидаги қарашларини умумлаштиришга имкон беради.
 
Ёшлар саммити НАТОга аъзо давлатларнинг 18 ёшдан 35 ёшгача бўлган фуқароларини ўзига жамлайди. Саммит иштирокчилари Столтенберг билан онлайн равишда фикр алмашиш ва баҳслашиш имкониятига эга бўлишади. 
 
Саммит Столтенбергнинг нутқи билан бошланиши режалаштирилмоқда. Сўнгра қатнашувчи ёшлар ўртасида виртуал баҳслар ва учта семинар ўтказилиши режалаштирилган. 
 
Саммит яқин 10 йил ва ундан кейинги даврда аъзо давлатлар фуқароларининг хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилиши айтилган.
 
Аввалроқ, НАТОга аъзо давлатларнинг Мудофаа вазирликлари раҳбарлари Германияда космик марказ қуришни режалаштираётгани ҳақида маълумот берган эдик.

Мақола муаллифи

Теглар

НАТО

Баҳолаганлар

14

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг