НАТО Ўртаер денгизида ҳарбий машқлар ўтказмоқда

Олам

image

НАТО Италия соҳилидаги Ўртаер денгизида “Нептун зарбаси” (Neptune Strike) номли ҳарбий-денгиз машқларини бошлади. Бу ҳақда CBS News нашри хабар берди.

Қайд этилишича, машқларда Буюк Британиянинг HMS Prince of Wales авианосици  ва ундаги 26 та АҚШ F-35 қирувчилари, шунингдек АҚШ, Буюк Британия, Польша ва Туркия ҳамда жами ўн мамлакат иштирок этмоқда. Ҳарбийлар НАТОнинг шарқий қанотига зарба берилган ҳолатда ҳаракат қилиш ва глобал нефть етказиб беришнинг 30% муҳим денгиз йўлларини ҳимоя қилиш бўйича ҳаракатларни машқ қилмоқда.

НАТО Европа қўшма қўшинлари олий бош қўмондонлиги раҳбари Алексус Гринкевич альянс 2027 йилгача Россия ва Хитой билан эҳтимолий низоларга тайёр бўлиши кераклигини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, машқлар НАТО давлатлари ҳаво ҳудудлари бузилган ҳолатлар кўпайишига муносабат сифатида ўтказилмоқда

Хусусан, 2025 йилнинг 10 сентябрь куни кечаси Польша ҳарбийлари мамлакат ҳаво чегараси 21 та масофадан бошқариладиган дрон томонидан бузилганини маълум қилди. Бош вазир Дональд Туск бунда Россияни айблади. Шу ойда Эстония ҳам Россияни 3 та дрон билан ҳаво ҳудудини бузганликда айблади. Россия ҳокимияти эса бу айбловларни рад этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бельгия шимоли-шарқидаги Пэр шаҳридаги НАТОнинг Клайне-Брогел авиация базаси устида икки марта номаълум дронлар кўрилганди.

 


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО Нептун зарбаси Ўртаер денгиз

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг