НАТО Украинани қўллашга ваъда берди
Олам
−
10 Октябрь 2022 6516 2 дақиқа
НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Украина Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба билан телефон орқали суҳбатлашди ва мамлакатга қилинган ҳужумларни қоралади, Киевни қўллаб-қувватлашда давом этишга ваъда берди.
“Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба билан гаплашиб, Россиянинг Украинадаги фуқаролик инфратузилмасига даҳшатли ҳужумларини қоралади. НАТО Кремль тажовузига қарши жасур Украина халқини қанча вақт керак бўлса, қўллаб-қувватлашда давом этади”, деб ёзди у бугоун, 10 октябрь куни Twitter’да.
10 октябрь куни эрталаб Европа Иттифоқи ҳам Киев ва Украинанинг бошқа шаҳарларига қилинган ҳужумларни қоралаб, Киевга қўшимча ҳарбий ёрдам ваъда қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Россия бугун, 10 октябрь куни Киев, Днепр ва Украинанинг бошқа бир қатор шаҳарларини кучли ракета зарбаларига дучор қилди. Украина бутун мамлакат бўйлаб ҳаво огоҳлантиришини эълон қилди. Киевда, шунингдек, Украинанинг бошқа ҳудудларида, жумладан Днепр вилояти, Одесса ва Харьковда эрталаб бир қатор портлашлар содир бўлди.
Ички ишлар вазири маслаҳатчиси Ростислав Смирновнинг айтишича, камида саккиз киши ҳалок бўлган, 24 киши жароҳатланган. Портлаш оқибатида олтита автомобиль вайрон бўлган, яна 15 таси зарар кўрган. Маҳаллий Telegram каналлари хабарига кўра, портлашлар Украина хавфсизлик хизмати маъмурияти биноси ҳудудида, шунингдек, Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг Володимирська кўчасидаги кабинетларидан бирида содир бўлган. Киев метросида қизил чизиқда поездлар ҳаракати тўхтатилди, барча ерости станциялари бошпана сифатида ишлайди.
Live
Барчаси