НАТО Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам беришни ваъда қилди
Олам
−
20 Апрель
2478НАТО давлатлари Украинага қўшимча ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини тақдим этиш ниятида. Шимолий Атлантика альянси НАТО доирасида ресурслар топди. Бу ҳақда ташкилот Бош котиби Йенс Столтенберг кеча, 19 апрель куни Украина-НАТО кенгаши йиғилишидан сўнг маълум қилди.
У альянснинг қайси аъзоси тегишли мажбуриятларни ўз зиммасига олганига аниқлик киритмади. НАТОга аъзо бўлган алоҳида давлатлар яқин кунларда аниқ баёнотлар бериши кутилмоқда.
“Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларига эга бўлмаган давлатлар уларнинг Киев учун сотиб олинишини пул билан қўллаб-қувватлашга рози бўлди”, дея қўшимча қилди Столтенберг.
Йиғилишда видео алоқа орқали иштирок этган Президент Владимир Зеленский Украинага ўзининг энг муҳим объектларини ҳимоя қилиш учун камида еттита Patriot зенит-ракета комплекси ёки шунга ўхшаш тизимлар кераклигини айтди. Украина раҳбари иттифоқчиларни бу масалада иккиланмасликка чақирди.
LiveБарчаси