НАТО Украина ва Россия урушига кирадими?

Олам

image

НАТО Украинадаги можарода иштирок этишга интилмаяпти, Киевга “ҳалокатли ёрдам”ни мувофиқлаштирмайди ва ўз қўшинларини юбормайди. Бу ҳақда бугун, 18 октябрь куни АҚШнинг альянсдаги доимий вакили Жулиан Смит Берлин ташқи сиёсат форумида сўзлаган нутқида айтиб ўтди. 

“[НАТО] можаро тарафи бўлишга умуман яқин эмас.  [Мадрид саммитида] биз НАТОнинг можаро иштирокчиси бўлишига йўл қўймасликка қарор қилдик. Бу қарор бошиданоқ қабул қилинган ва мен бу сиёсат доирасида ягона ёндашувда ҳеч қандай келишмовчиликни кўрмаяпман”, дейди дипломат. 

Унинг сўзларига кўра, альянс Киевга “ўлимга олиб келувчи ёрдам” кўрсатмаслик ҳақида “қатъий” қарор қабул қилган. Альянс мамлакатлари Украинага гуманитар, иқтисодий ва хавфсизлик соҳасида алоҳида-алоҳида ёрдам кўрсатади. 

“Аммо НАТОнинг ўзи [иттифоқ сифатида] нафақат бу ёрдамни мувофиқлаштирмайди, балки таъминламайди ҳам. Украинага қўшин юбормайди. НАТО қўмондонлари йўқ. Украинада НАТО активлари ҳақида ҳеч нарса йўқ ва бу ўзгармайди деб ўйламайман”, дейди Смит. 

Эслатиб ўтамиз, 11 октябрь куни НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Россиянинг ғалабаси Украина учун ҳам, альянс учун ҳам катта мағлубият бўлишини, чунки бу дунёни янада хавфли, НАТО мамлакатларини эса Россия агрессиясига нисбатан заифроқ қилишини айтди. У, шунингдек, альянс Украинани қўллаб-қувватлашни кучайтириши ва давом эттиришини таъкидлаб, НАТО Украина билан бирга эканлигини ва қанча вақт керак бўлса, шунча у билан туришини қўшимча қилди. 

Шу билан бирга, Столтенбергнинг айтишича, НАТО Украина можаросида иштирок этмайди, бироқ альянснинг Киевни қўллаб-қувватлаши муҳим роль ўйнайди.

Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раҳбари ўринбосари Дмитрий Медведевга кўра, юқоридаги сўзлари билан Столтенберг НАТО аллақачон бу урушга кирганини тасдиқлаган. 

“Норвегиялик ҳалол йигит ниҳоят буни тан олди”, деб ёзади Медведев


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

294

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг