НАТО шарқий қанотга 40 минг кишилик жанговар гуруҳ жойлаштирмоқчи

Олам

image

НАТО Россия Қуролли Кучларининг Украинадаги махсус операциясига жавобан Европада қўшимча тўртта кўпмиллатли жанговар гуруҳлар тузади. Бу альянснинг фавқулодда саммити якунлари бўйича баёнотида айтилади. 

“Биз Болгария, Венгрия, Руминия ва Словакияда тўртта қўшимча кўп миллатли жанговар гуруҳларни ташкил қиламиз. Биз барча минтақаларда ҳамда комплекс ёндашув билан барча иттифоқчиларнинг хавфсизлиги ва ҳимоясини таъминлаш учун барча зарур чоралар ва қарорларни қабул қилмоқдамиз”, дейилади баёнотда. 

Шу билан бирга, ҳужжатда альянс қадамлари “профилактик, мутаносиб бўлиб қолиши ва инқирозни кучайтиришга қаратилмагани” таъкидланади. 

НАТО шарқий қанотга 40 000 аскарни ва жавоб кучлари элементларини жойлаштирди. 

Бош котиб Йенс Столтенбергга кўра, альянс ўзининг шарқий қанотидаги ҳарбий иштирокини доимий равишда оширади, шунингдек, ҳаво мудофааси ва ракетага қарши мудофаа тизимларини мустаҳкамлайди.

“НАТО етакчилари хавфсизликнинг янги воқелигига жавоб бериш учун узоқ муддатда тийилиш ва мудофаани қайта бошлашга келишиб олдилар. Қуруқликда биз альянснинг шарқий қисмида сезиларли даражада кўпроқ қўшинларга эга бўламиз, улар юқори даражадаги тайёргарликда бўлади, биз кўпроқ техникани жойлаштирамиз ва жиҳозлар омборларини яратамиз. Ҳавода биз кўпроқ самолётларни жойлаштирамиз ва интеграциялашган ҳаво ва ракетага қарши мудофаа тизимини мустаҳкамлаймиз. Денгизда биз доимий равишда зарба берувчи самолёт ташувчи гуруҳлар, сув ости кемалари ва ҳарбий кемаларни жойлаштирамиз. Шунингдек, биз кибер ҳимоямизни ва машқларни кучайтирамиз”, дейди Столтенберг. 

Қайд этилишича, барча тафсилотлар жорий йилнинг июнь ойида Мадридда бўлиб ўтадиган саммитда ҳал қилинади. 

Эслатиб ўтамиз, бугун, 24 март куни Брюсселда бўлиб ўтган НАТОнинг фавқулодда саммити якунида альянсга аъзолар Украинага қўшин юбормасликка келишиб олдилар. Аммо НАТО Украинани кимёвий, биологик ва ядровий қуроллардан, шунингдек, кибермудофаадан ҳимоя қилиш учун ускуналар беради.


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО

Баҳолаганлар

328

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг