НАТО ПА Россияни террорчи давлат деб тан олишга чақирди
Олам
−
22 Ноябрь 2022
5373Кеча, 21 ноябрь куни НАТО Парламент Ассамблеяси альянс аъзоларини Россия режимини террорчи деб тан олишга чақирувчи резолюцияни эълон қилди. ПА резолюцияси Россиянинг Украинага бўлган тажовузи билан боғлиқ жиноятларни тергов қилиш учун махсус халқаро трибунал яратишни талаб қилади.
НАТОнинг Мадриддаги йиллик сессияси якунлари бўйича қабул қилинган резолюция, шунингдек, Украинага қурол етказиб беришни кўпайтириш, Украинанинг НАТОга қўшилиши бўйича аниқ қадамларни ишлаб чиқиш ва Украинага етказилган зарар учун Россия Федерациясидан товон ундириш механизмини яратишга чақиради.
Парламент Ассамблеяси Россиянинг Украина халқига қарши (бошланган) даҳшатли урушининг давом этаётганини, шу жумладан тинч аҳоли ва инфратузилмани атайлаб нишонга олгани, аҳолига қарши террорчилик ҳаракатларидан фарқ қилмайдиган ва уруш жиноятларини ташкил этувчи даҳшатли ҳужумларни кескин қоралади.
Резолюцияда Россия томонидан қурол-яроғ назорати бўйича мажбуриятларни бузиш давом этаётгани ҳамда глобал қурол назорати ва ядровий қуролларни тарқатмаслик режимларининг емирилишидан чуқур хавотир билдирилган ҳамда Россиянинг ядро қуролидан фойдаланиш бўйича ўйламасдан ва қабул қилиб бўлмайдиган таҳдидлари қораланган.
Иттифоқчилар Россия НАТО-Россия таъсис акти тўғрисидаги қонунни қўпол ва кўп маротаба бузганлигини инобатга олган ҳолда, НАТО кучларини жойлаштиришни чекловчи қоидаларини ўз ичига олган ушбу ҳужжат ҳақиқий эмаслигини аниқ айтишга чақирилади.
Альянс НАТОга аъзо давлатларни Украинага ҳарбий, разведка, молиявий ва гуманитар ёрдамни оширишга, жумладан, қурол-яроғ етказиб беришни тезлаштиришга ва бу ёрдамни Украина ғалаба қозониши учун зарур бўлган вақтгача кўрсатишга чақирди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь