НАТО давлатлари Украинада иттифоқ миссиясини яратишга келишиб олди

Олам

image

НАТО Ташқи ишлар вазирлари Украинада альянс миссиясини яратишга келишиб олди. Бу ҳақда Польша Ташқи ишлар вазири Радослав Сикорский маълум қилди.

“Бу биз жанг қиламиз, дегани эмас. Аммо энди биз Украинани мувофиқлаштириш, тайёрлаш ва қўллаб-қувватлашни режалаштиришда альянс имкониятларидан янада уйғунроқ фойдалана оламиз”, дейди вазир Брюсселдаги НАТО Ташқи ишлар вазирлари саммити якунлари бўйича.

НАТО давлатларининг бошқа вакиллари ҳозирча бу баёнотга изоҳ бермаган.

Гарчи Россия Президенти Владимир Путин ўз фуқароларини НАТО билан зиддиятга ишонтиришга ҳаракат қилаётган бўлса-да, бир кун олдин Сикорский НАТО миссиясини яратиш Москва учун қарама-қаршилик бўлмаслигини билдирган.

“Мен унга НАТОга ҳужум қилишни маслаҳат бермайман, чунки биз 20 баробар боймиз, Россия бундай урушда ютқазади. Худди СССР совуқ урушда мағлуб бўлганидек”, дейди вазир.

Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков, агар альянс ҳарбийлари Украина ҳудудида пайдо бўлса, Россия ва НАТО ўртасида тўғридан тўғри можаро муқаррар бўлишини таъкидлаган эди.

Шунингдек, у Франция раҳбари Эмманюэль Макроннинг Украинага Европа давлатларидан қўшин киритилишига рухсат берган сўзларига ҳам изоҳ берган.

Песковнинг айтишича, НАТОнинг бошқа давлатлари бундай ҳаракатнинг потенциал хавф-хатарига нисбатан эҳтиёткорлик билан баҳо беришади, чунки Россия билан тўғридан тўғри тўқнашув уларнинг манфаатларига мос келмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО Украина Дмитрий Песков Радослав Сикорски

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг