НАТО бош котиби Афғонистоннинг қулашига нима сабаб бўлганини айтди
Олам
−
11 Сентябрь 2021
8323Маҳаллий ҳокимиятнинг қулаши натижасида Афғонистон “Толибон” ҳаракати қўлига ўтди. Бу ҳақда НАТО бош котиби Йенс Столтенберг маълум қилди.
“Биз сиёсий ва ҳарбий раҳбариятнинг қулашига гувоҳ бўлдик, бу эса “Толибон”га қарши бутун мудофаа инқирозига олиб келди”, деган у “The New York Times” нашрига.
АҚШ ва НАТОнинг чиқиб кетиши Афғонистоннинг қулашини тезлаштирган бўлиши мумкинми, деган саволга Столтенберг бу савол тадқиқотчилар томонидан таҳлил қилинадиган мавзу бўлади, деб жавоб берган.
“Мен учун асосий вазифа — терроризмга қарши курашда эришилган ютуқларни сақлаб қолиш ва одамларни Афғонистондан олиб чиқиш”, дея қўшимча қилган бош котиб.
У, шунингдек Қўшма Штатлар ўз қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиш бўйича НАТО иттифоқчилари билан маслаҳатлашган ҳолда қарор қабул қилганини қайд этган.
Столтенбергга кўра, альянснинг бошқа аъзолари АҚШсиз операцияни давом эттира олмасди.
“Бу вариант ҳақиқатдан йироқ эди”, деган у.
Афғонистондаги вазият
АҚШнинг Афғонистонда 20 йил давом этган ҳарбий операцияси Президент Жо Байден даврига келиб якунланди. АҚШ қўшинлари жорий йилнинг 31 август куни мамлакатни тарк этди. Бунга қадар Европанинг бошқа давлатлари, жумладан Британия ва Германия ҳам мамлакатни тарк этди. Ушбу жараён якунланмасидан “Толибон” ҳаракати пойтахт Қобулни эгаллаб, жорий йилнинг 15 август куни Афғонистон Ислом Республикасини қулатди. 19 август кунига келиб толиблар Афғонистон Ислом Амирлиги тузилганини эълон қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь