Лукашенко НАТОга қарши исботсиз айблов билан чиқди

Олам

image

НАТО ва бир қатор Европа давлатлари Беларусга қарши эҳтимолий тажовуз вариантларини кўриб чиқяпти. Беларусь фуқароси Александр Лукашенко бугун, 10 октябрь куни ҳарбий-куч блоки раҳбарлари билан мажлисда шундай исботсиз иддао билан чиқди.

“Ғарбда Беларусь армияси тўғридан-тўғри Украина ҳудудида “махсус ҳарбий операция”га киради, деган фикр пайдо бўлмоқда. Бу ёлғонларга берилиб, Шимолий Атлантика альянси ва бир қатор Европа давлатлари ҳарбий-сиёсий раҳбарияти ҳозирданоқ мамлакатимизга қарши ядровий зарбагача бўлган эҳтимолий тажовуз вариантларини очиқ кўриб чиқмоқда”, дейди сиёсатчи сўзларига ҳеч қандай исбот келтирмаган ҳолда.

Аввалроқ Лукашенко Киевнинг Беларусга қарши фронт очиш иддаоси билан чиқиб, бу ҳаракатни “ҳарбий нуқтаи назардан ақлдан озиш” эканлигини, аммо жараён бошланганини айтди. У ҳозирги вазиятда россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан қўшинларнинг қўшма минтақавий гуруҳини жойлаштириш бўйича келишиб олганини қўшимча қилди. Унинг сўзларига кўра, бу гуруҳни шакллантириш ишлари икки кундан бери давом этмоқда.

Шунингдек, Лукашенко Беларусда 1000 дан зиёд россиялик ҳарбийларни жойлаштиришга тайёргарлик кўришга кўрсатма берди.


Мақола муаллифи

Теглар

Александр Лукашенко

Баҳолаганлар

206

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг