НАТО Афғонистондан қўшинлари олиб чиқилгандан сўнг нима қилмоқчилигини айтди
Олам
−
31 Май 2021
10079НАТО Афғонистондан қўшинларини олиб чиққанидан кейин ҳам афғон хавфсизлик кучларининг тайёргарлиги билан шуғулланишда давом этади. Бу ҳақда альянс бош котиби Йенс Столтенберг маълум қилди.
“Биз Афғонистондаги ҳарбийларимиз сонини нолга етказишга қарор қилдик. Аммо бошқа йўналишларда ёрдам беришни фаоллаштирамиз, афғон хавфсизлик кучларининг салоҳиятини ошириш, уларни молиялаштириш, машқ ўтказиш, шу жумладан мамлакат ташқарисида қўллаб-қувватлаймиз”, деган Столтенберг.
Маълумот учун, эртага, 1 июнь куни иттифоқчи давлатларининг ташқи ишлар ва мудофаа вазирларининг учрашуви бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, май ойи бошида АҚШ Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқиш ишларини бошлаб юборди.
Маълумот ўрнида, 2020 йил февраль ойи охирида АҚШ ва “Толибон” тинчлик шартномасини имзолади. Келишувларга кўра, Америка қўшинлари шартнома тузилганидан 14 ой ўтгач, аниқроғи 2021 йилнинг майигача Афғонистонни тарк этиши керак эди.
14 апрель куни АҚШ Президенти Жо Байден АҚШнинг Афғонистондаги миссияси якунланганини ва 1 майдан бошлаб мамлакатдан қўшинларини олиб чиқишни бошлашини эълон қилганди. Унга кўра, қўшинларни олиб чиқиб кетиш 11 сентябргача якунланиши керак.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь