НАТО аъзолари Киевга 40 млрд евро миқдорида ёрдам кўрсатишга келишиб олди
Олам
−
03 Июль
2606НАТОга аъзо давлатлар 2025 йилда Украинага 40 миллиард евро миқдорида ҳарбий ёрдам кўрсатишга келишиб олди. Бу ҳақда бугун, 3 июль куни манбаларга таяниб, “Reuters” агентлиги хабар берди.
9-11 июль кунлари Вашингтонда бўлиб ўтадиган НАТО саммитида иттифоқ етакчилари бу борадаги мажбуриятни имзолаши кутилмоқда. Шартномада айтилишича, аъзо давлатлар “мутаносиб бадаллар орқали ушбу мажбуриятни бажаришга ҳаракат қилади”.
НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг альянс давлатларини Украинага йилига камида 40 миллиард евро миқдоридаги ёрдамни кафолатлашга чақирган.
“Бу Россия Президенти Владимир Путинга Украинага қарши тажовузкор урушда ғалаба қозонмаслигини кўрсатиш учун”, деган Столтенберг 31 май куни Прагада НАТОга аъзо 32 давлат Ташқи ишлар вазирлари билан бўлиб ўтган норасмий учрашув якунида у.
40 миллиард евролик кўрсаткич тахминан 2022 йил февралида Россия қуролли босқинининг бошланишидан буён Ғарбнинг Украинага берган йиллик ёрдами миқдорига тўғри келади.
Альянс мамлакатлари ўртасида молиявий юкнинг адолатли тақсимланишини қандай таъминлаш мумкинлиги ҳақидаги саволга Столтенберг ҳар бир давлатнинг ҳиссасини ЯИМ ҳажмидан келиб чиқиб ҳисоблаш мумкинлигини айтди. Бу АҚШ, Германия, Буюк Британия, Франция ва Италия бошқа НАТО мамлакатларига қараганда анча кўпроқ маблағ ажратиши кераклигини англатади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь