НАТО 500 мингдан ортиқ аскарини шай ҳолатга келтирмоқда
Олам
−
22 Июль
8740НАТО Украина-Россия масаласида ўзининг 500 мингдан ортиқ қўшинини жанговар шай ҳолатга келтиришни бошлади. Бу ҳақда альянс матбуот котиби Фараҳ Дахлаллаҳ кеча, 21 июль куни СNN телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
Дахлаллаҳга кўра, 2014 йилда Қримнинг ноқонуний аннекция қилиниши ортидан 2022 йилда Россиянинг Украинага кенг кўламли ҳужуми муқаррар равишда НАТОни урушга тайёрлигини қайта кўриб чиқишга ва мудофаасини кучайтиришга мажбур қилган.
“2014 йилдан бери НАТО жамоавий мудофаа тизимимиздаги энг муҳим ўзгаришларни бошдан кечирди. Совуқ уруш давридан бери энг кенг қамровли мудофаа режаларини ишлаб чиқдик, ҳозирда 500 мингдан ортиқ аскар юқори шай ҳолатда турибди”, деган Фараҳ Дахлаллаҳ.
Унинг фикрича, асосий сабаб иттифоқчиларнинг Украинадаги каби узоқ давом этадиган урушга тайёрлигидир.
“Гап саноат салоҳияти, мудофаа харажатлари ва аҳолининг муносабати ҳақида бормоқда. Иккинчиси армияга чақирув масаласини ўз ичига олади. Қўшинларни ёллаш ва ўқитиш бўйича қарорлар эса алоҳида давлатларга тегишли”, дейди НАТО вакили.
Дахлаллаҳ, шунингдек, НАТО аъзоларининг қарийб учдан бир қисми мажбурий ҳарбий хизматга эгалиги, айрим иттифоқчилар ҳарбий хизматни жорий этиш ҳақида ўйлаётганини таъкидлаган.
НАТО вакилининг сўзларига кўра, асосийси иттифоқчилар ўз ҳудуди ва халқини ҳимоя қилиш учун жанговар тайёр қуролли кучларга эга бўлишда давом этишидир.
“Бу ишларнинг ортидан биз урушга сафарбар қилиш, ҳарбий техника ишлаб чиқариш, ходимларни ёллаш ва ўқитиш усулларини ўзгартиришга тўғри келиши мумкинлигини англаб турибмиз. 2024 йилда миллионлаб одамларни потенциал урушнинг гўшт майдалагичига ташлаш учун қандай сафарбар қилиш кераклиги ҳақидаги саволлар билан курашаётганимиз фожиали ҳақиқат, аммо Россия бизни айнан шу жойга олиб келди”, деган Евросиё тадқиқотлари директори, истеъфодаги АҚШ армияси полковниги Роберт Ҳамилтон.
НАТО Олий қўмондони лавозимида ишлаган истеъфодаги генерал Уэсли Кларкнинг фикрига кўра эса, Россия Президенти Владимир Путин ўзининг “Совет империясини тиклаш” мақсадига эришиш йўлида Украинада ниҳоят очиқ можарога мурожаат қилганидан кейин Европада кенгроқ уруш хавфи ортган.
“Ҳозир Европада биз тасаввур ҳам қилмаган уруш кетмоқда. Бу янги Совуқ урушми ёки пайдо бўлаётган иссиқ урушми – номаълум. Аммо бу НАТОнинг мудофаани қайта тиклашимиз кераклиги ҳақидаги жуда шошилинч огоҳлантиришидир”, дейди Косово уруши пайтида НАТО кучларига раҳбарлик қилган Кларк.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ НАТО саммитида 24 давлат етакчилари “Украина шартномаси”ни имзолагани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь