“Насаф” Элит Чемпионлар лигаси 6-учрашувида ҳам мағлубиятга учради

Спорт

image

Кеча, 23 декабрь куни Қаршининг “Насаф” жамоаси ОФК Элит Чемпионлар лигаси 6-тур доирасида Саудия Арабистонининг “Ал Иттиҳад” жамоаси билан баҳс олиб борди. Учрашувда Рўзиқул Бердиев шогирдлари 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

“Подшоҳ Абдулла” стадионида бўлиб ўтган учрашувда мезбонлар фаол ҳужумлар билан ўйинни бошлади ва рақиб дарвозасига бир қатор хавфли вазиятлар яратди. Шунга қарамай, биринчи бўлимда ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлимнинг 57-дақиқасида “Ал Иттиҳад” жамоасининг франциялик ҳужумчиси Карим Бензема ҳисобни очди. Шундан сўнг “Насаф” ҳисобни тенглаштириш учун фаолликни оширди, бироқ учрашув якунига қадар натижа ўзгармади. Шу тариқа, “Насаф” ОФК Элит Чемпионлар лигасидаги 6-учрашувида ҳам мағлубиятга учради.

“Бугунги ўйинда йигитлар яхши ҳаракат қилишди ва майдонда бор кучларини ишга солдилар. Охиригача кураш олиб бордик, қарши ҳужумларда голли вазиятлар яратдик. Футболчиларимга миннатдорлик билдираман. Кучли рақибга қарши муносиб қаршилик кўрсатдик”,  дейди “Насаф” жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўйиндан кейинги матбуот анжуманида.

Маълумот учун, “Насаф” ОФК Элит Чемпионлар лигасининг ортда қолган барча учрашувларида мағлубиятга учраган ҳолда турнир жадвалида энг охирги поғонада бормоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

“Насаф” Элит Чемпионлар лигаси “Ал Иттиҳад”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг