NASA ғойиб бўлган космик кемадан сигнал олди

Олам

image

NASA 21 июль куни техник сабабларга кўра алоқани ёқотган “Voyager 2” зондидан тасодифан “ҳаёт сигналини” қабул қилиб олди. Бу ҳақда “Smithsonian magazine” нашри хабар берди.

Агентлик кема билан алоқани тикламаган бўлса-да, узатувчи ускунасидан келиб тушган сигнал унинг ҳали ҳам узоқ космосда иш фаолиятида эканлигидан далолат беради. 

“Voyager 2” зонди 21 июль куни NASA’нинг космик кемага бир қатор режалаштирилган буйруқлар юбориши оқибатида йўқолган. Агентликнинг ушбу сигналлари тасодифан зонд антеннасини Ердан икки даража узоққа силжитиб юборган. Натижада NASA Deep Space Network маркази ва космик кема ўртасидаги алоқа узилган. 

“У ҳар куни фаоллигини ёқотиб, биздан узоқлашмоқда. Ўйлашимизча, бу ўн йилликнинг охирига келиб космик кема билан алоқани йўқотамиз”, деди Kanberra Deep Space Communication Complex менежери Глен Негл. 

Билдирилишича, “Voyager 2” дан умид узилгани йўқ — ускуна йилига бир неча марта ўз йўналишини ўзгартиришга дастурлаштирилган, кейинги ўзгариш октябрга режалаштирилган. Бу алоқани давом эттиришга имкон бериши мумкин, аммо NASA зонд эътиборини жалб қилиш учун ундан олдин сигналларни юборишни режалаштирмоқда.

“Бу кутиш учун узоқ вақт, шунинг учун биз буйруқларни бир неча марта юборишга ҳаракат қиламиз”, деди лойиҳа менегери Сузан Дод.

Маълумот учун, “Voyager 2” ва унинг эгизаги “Voyager 1” 1977 йилда Юпитер ва Сатурнни ўрганиш учун учирилган. NASA маълумотларига кўра, Юпитернинг Ло йўлдошида фаол вулқонларни аниқлаш каби бир қатор кашфиётлар амалга оширилгандан сўнг, миссия узайтирилган. Кейинроқ “Voyager 2” Уран томон йўл олди ва у ерда илгари номаълум бўлган 11 та йўлдошни топди. 1989 йилда эса Нептунга яқинлашди. “Voyager 2” ҳали ҳам ушбу икки ташқи сайёрани ўрганган ягона космик кемадир.

Эслатиб ўтамиз, NASA қимматбаҳо металларга бой, деб тахмин қилинаётган Psyche-16 астероиди томон шу номдаги космик кемани учиришга ҳозирлик кўрмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

NASA космик кема Voyager 2 сигнал

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг