Нарпай ва Каттақўрғон туманларига ҳокимлар тасдиқланди

Жамият

image

Шерзод Раҳмонов Нарпай тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимлиги хабар берди. 

Қайд этилишича, 11 сентябрь куни Нарпай туманида бўлиб ўтган сессия ишида Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов сўзга чиқиб, туманда олиб борилаётган ишлар, сектор раҳбарлари ва туман ташкилотлари раҳбарлари олдида турган навбатдаги вазифаларга тўхталиб ўтган.
Сессияда депутатлар томонидан туман ҳокими вазифасини бажарувчи сифатида фаолият олиб бораётган Шерзод Раҳмонов Нарпай тумани ҳокими лавозимига тасдиқланган. 

Маълумот ўрнида, Шерзод Раҳмонов 2020 йилнинг ноябридаги халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида 2017 йилдан буён ушбу вазифани бажариб келган Ботир Жабборов бошқа ишга ўтгани муносабати билан туман ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.

Шунингдек, Жамшид Насриддинов ҳам Каттақўрғон тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Каттақўрғон туманида бўлиб ўтган сессия ишида депутатлар томонидан Каттақўрғон тумани ҳокими вазифасини бажарувчи сифатида фаолият олиб бораётган Жамшид Насриддинов Каттақўрғон тумани ҳокими лавозимини эгаллади.

Маълумот ўрнида, Жамшид Насриддинов 2020 йилнинг ноябридаги Халқ депутатлари Каттақўрғон туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.

Акобир Сайидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Каттақўрғон ҳокимлар Нарпай

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made