Наполеоннинг қиличи ва тўппончалари 2,8 млн долларга сотилди

Олам 3828
image

Франция Императори Наполеон I Бонапартнинг шоҳона қиличи ва бешта тўппончаси АҚШдаги аукционда сотилди. “France24” маълумотларига кўра, у бу қуролдан 1799 йилда давлат тўнтариши пайтида фойдаланган.

Лотни Иллинойс штатидаги Rock Island аукцион компанияси сотувга қўйган. Уни аноним харидор 2,87 миллион долларга сотиб олган. Қилич ва бешта безатилган тўппонча дастлаб 3,5 миллион долларгача баҳоланган.

“Наполеон қуролларини қўлга киритган харидор уйига жуда кам учрайдиган тарих асарини олиб кетяпти. Биз унга шундай тарихий объектни сотиб олиш имкониятини берганимиздан хурсандмиз”, деган Rock Island компанияси президенти Кевин Хоган.

Қурол Версалдаги қурол заводи раҳбари Николас-Ноел Боуте томонидан ишлаб чиқарилган. Тож кийишдан кейин император Наполеон I қилични генерал Жан-Андох Жунога совға қилган, бироқ унинг рафиқаси кейинчалик қарзларини тўлаш учун совғани сотган.

Кейин қурол Лондон музейидан топилган. Қиличнинг сўнгги маълум эгаси яқинда вафот этган америкалик коллекционер бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда Наполеон тахти аукционда 500 минг евро эвазига сотилганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 129
Рейтинг: 3
t
×