Намойишчилар Канада ва АҚШни боғловчи кўприкни тўсиб қўйди 

Олам

image

Канадада коронавирус чекловларига қарши чиқаётган намойишчилар Онтарио провинциясидаги Уинсор шаҳрини АҚШнинг Детройт (Мичиган штати) шаҳри билан боғловчи кўприкни тўсиб қўйди. Бу ҳақда CBC телеканали хабар берган.

Кеча, 7 февраль куни кечқурун Канада байроқларини кўтарган намойишчилар Канаданинг энг гавжум қуруқликдаги чегара ўтиш жойларидан бири ва йирик юк машиналари йўналиши бўлган Амбассадор кўпригига етиб келган. 

Хабар қилинишича, Онтарио полицияси ҳайдовчиларни кўприк ҳар икки йўналишда ёпилганлиги ҳақида огоҳлантирган ва уларга муқобил йўллардан фойдаланишни тавсия қилган. Шу билан бирга, Канада чегара агентлиги ҳайдовчиларга кўприкдан уч километр узоқликда жойлашган туннелдан фойдаланишни тавсия қилган. 

Бугун, 8 февраль куни эрталаб Мичиган Транспорт департаменти кўприк ҳали ҳам ёпиқлиги ҳақида хабар берган. 

“Детройтдаги Канадага қаратилган кўприк ёпиқ”, дейилади хабарда. 

Маълумот ўрнида, Канаданинг кўплаб шаҳарларида, шу жумладан пойтахтда коронавирус чекловларига қарши кенг кўламли норозилик намойишлари 29 январдан бери давом этмоқда. Канада Бош вазири Жастин Трюдо хавфсизлик нуқтаи назаридан ушбу воқеалар вақтида қароргоҳини ўзгартирди ва кеча, 7 февраль куни Оттава мэри Жим Уотсон норозилик намойишлари муносабати билан шаҳарда фавқулодда ҳолат эълон қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Канада

Баҳолаганлар

121

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг