Намангандаги носоз аттракцион сабаб 4 киши жароҳатланди (видео)

3-саҳифа

image

Кеча, 30 июль куни Намангандаги носоз аттракцион сабабли 4 нафар фуқаро жароҳатланди. Бу ҳақда Наманган вилояти Чуст тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Чуст боғидаги аттракционни бошқариш давомида техник носозлик юзага келган. Аттракцион дарахт шохига урилган, оқибатда 3 киши енгил тан жароҳати олган, 1 нафар фуқаронинг оёқ сон суяги синган ва улар тез ёрдам бўлимига олиб борилган.

“Беморларга тез ёрдам кўрсатилган ва ўша куннинг ўзида жавоб берилган. Айни дамда улар Реанимация бўлимида оғир аҳволда экани ҳақидаги хабарлар асоссиз”, дейилади матбуот хизмати баёнотида.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан тегишли ташкилот ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятида фойдаланишга яроқсиз бўлган аттракцион юзасидан муносабат билдирилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган аттракцион

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг