Андижондаги “Ўлим чархпалаги” юзасидан муносабат билдирилди (видео)
Жамият
−
01 Июнь
33144Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида фойдаланишга яроқсиз бўлган аттракцион видеолавҳаси тарқалди. Бунга Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси муносабат билдирди.
Билдирилишича, жорий йилнинг 13 март куни “чархпалак” қўмитанинг масъул ходимлари томонидан ўрганилган. Унга кўра, “З.М.Бобур” номли маданият ва истироҳат боғи ҳудудида ўрнатилган аттракционлардан фойдаланиш юзасидан қуйидаги талаблар бузилганлиги аниқланган:
- аттракционларнинг металл конструкцияларини путур етказмай назоратдан ўтказилмаган;
- аттракцион электр жиҳозларини ерга заминлаш ва изоляцияси қаршилигини ўлчаш бўйича хулоса олинмаган;
- электр тармоқдан хавфсиз фойдаланиш қоидаларига амал қилинмаган;
Шунингдек, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси Андижон ҳудудий бошқармаси истироҳат боғи ҳудудида ўрнатилган барча аттракционлар фойдаланишга рухсат бермаган.
“Қўмита томонидан ҳудудий электр таъминоти ташкилотига барча таъмирлаш ишлари тугагунига қадар аттракционни электр таъминотини ўчириш талаби билан мурожаат юборилди. Бундан ташқари, боғ ижарачиси фаолиятини текшириш бўйича бизнес-омбудсман номига сўров юборилди”, дейилади муносабатда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарёда аттракционнинг ўриндиғи синиб, қулаб тушган, оқибатда 4 киши жароҳатланганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь