Наманганда аёл мактаб ўқитувчилари билан жанжаллашди

Жамият

image

Жорий йилнинг 19 апрель куни Наманган шаҳрининг Давлатобод туманидаги 54-мактабда жанжал юзага келган. Бу ҳақида туман Ички ишлар бўлими Навбатчилик қисмига хабар келиб тушган.

Вилоят ИИБга кўра, ҳодиса жойига ҳудуд профилактика инспектори етиб бориб, мактаб ўқитувчилари ва аёл ўртасида юзага келган тушунмовчиликни бартараф қилган ва зарурий ҳужжатларни расмийлаштирган. 

Вилояти халқ таълими бошқармаси Матбуот хизматининг маълум қилишича, мазкур ҳолат Давлатобод туман халқ таълими бўлими томонидан ўрганилган.

“Фуқаро Нигорахон Мамадалиева бўлиб ўтган воқеа юзасидан афсусдалиги, таълим муассасаси раҳбарияти ва ўқитувчилардан узр сўрагани, ҳеч қандай адовати йўқлиги ҳамда ҳолат келгусида қайта такрорланмаслигини ўз тушунтириш хатида келтирганлиги билдирилади”, дейилади хабарда.

Айни вақтда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган

Баҳолаганлар

304

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг