Наманганда зилзила содир бўлди
Жамият
−
29 Июль 2023 11939 1 дақиқа
Бугун, 29 июль куни Наманган вилоятида зилзила юз берди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази матбуот бўлими хабар қилади.
Унда айтилишича, Ўзбекистон ҳудудида маҳаллий вақт билан 10:27 да (Гринвич бўйича 05:27 да) зилзила кузатилган. Зилзила маркази Наманган вилояти Косонсой тумани бўлиб, унинг координаталари 41,08 градус шимолий кенглик ҳамда 71,57 градус шарқий узунликда жойлашган.
Зилзила магнитудаси 3,5 балл ташкил қилган. Чуқурлиги эса 5 км пастда қайд этилган. Шунингдек, унинг эпимаркази Тошкентдан 198 км жанубий-шарқда жойлашган маълум бўлган.
Live
Барчаси