Наманганда юк автомобили ёниб кетди

Жамият

image

Наманган шаҳрида тўхтаб турган “КамАЗ” русумли юк автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулотда вазиятлар бошқармаси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, бугун, 28 май куни соат 17:36 ларда, Наманган шахар Ҳамрох кўчасида тўхтаб турган “КамАЗ” русумли юк автомабилида ёнғин содир бўлган.

Ёнғин ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситасига зарар етган.

Мазкур ҳодиса юзасидан Наманган шаҳар ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, ёнғин юзага келиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган

Баҳолаганлар

40

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг