Наманганда ЙТҲ: ҳайдовчи аянчли ҳалок бўлди

3-саҳифа

image

Наманган вилоятининг Мингбулоқ туманида автомобилнинг бетон тўсиққа урилиши оқибатида ҳайдовчи вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИб Матбуот хизмати хабар берди.

ЙТҲ жорий йилнинг 29 январь куни соат 19:00 ларда Балиқчи-Пунгон йўлининг 62 км.да содир бўлган. “Қўғаликўл” МФЙ ҳудудида, Мингбулоқ туманида яшовчи, 1968 йилда туғилган фуқаро Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1966 йилда туғилган фуқарони номида бўлган Lacetti русумли автомашинани ишонч қоғози билан бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлнинг ўнг томонига чиқиб кетиб, бошқарувни йўқотиб, бетон тўсиққа урилган.

Натижада, автомашина ҳайдовчиси оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Мингбулоқ туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 29 январь куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

369

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг