Наманганда янги туман ташкил этилади

Жамият 5144
image

Бугун, 8 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари “Наманган вилояти Наманган шаҳар таркибида Давлатобод туманини ташкил этиш тўғрисида”ги масалани кўриб чиқдилар. Бу ҳақда қуйи палата Матбуот хизмати хабар берд.

Янги Давлатобод тумани таркибига Наманган шаҳрининг “Юксалиш”, “Наврўз”, “Нуробод”, “Гулшан”, “Орзу”, “Порлоқ”, “Навбаҳор”, “Мустақиллик”, “Тўқувчи”, “Умид”, “Янги тонг”, “Халқлар дўстлиги”, “Давлатобод”, “Қуйи Ғирвон”, “Юқори Ғирвон”, “Ўрта Ғирвон”, “Боғ”, “Элобод”, “Гулобод”, “Ирвадон”, “Шишаки”, “Қуйи Ровустон”, “Ўрта Ровустон”, “Юқори Ровустон” ва “Елхон” маҳалла фуқаролар йиғинларининг ҳудудлари ўтказилиши назарда тутилмоқда.

Мазкур қарор тасдиқлаши учун Олий Мажлис Сенатига юборилди.

Депутатларнинг таъкидлашича, бу ўзгаришлар ҳудудда янги инфратузилма объектлари барпо этилиши ҳамда аҳолига хизмат кўрсатиш тизимининг янада яхшилинишга хизмат қилади.

Маълумот учун, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 26-27 июнь кунлари Наманган вилоятига ташрифи давомида Наманганда янги туман ташкил қилиш бўйича топшириқ берганди. 

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 141
Рейтинг: 2.9
t
×