Наманганда тормози ишламай қолган Isuzu ағдарилиб кетди. Қурбон бор
3-саҳифа
−
10 Сентябрь 2021
6211Бугун, 10 сентябрь куни Наманганда тормоз тизимидаги носозлик сабаб юк автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ЙТҲ соат 04:30да Наманган вилояти Поп тумани ҳудудидан ўтган А-373 Тошкент-Ўш автомобиль йўлининг 250-километрида юз берган. 1979 йилда туғилган ҳайдовчи Ж.А. Isuzu русумли юк автомобилида ҳаракатланаётган вақтда транспорт воситасининг тормози ишламай қолган. Бу эса ўзидан олдинда бўлган бошқа бир Isuzu русумли юк автомобилининг орқа томонига урилиб, ағдарилиб кетишига олиб келган.
ЙТҲ оқибатида, ҳайдовчи Ж.А. олган тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.
Хабарга кўра, мазкур ЙТҲ юзасидан Поп тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан дастлабки терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси