Наманганда телефон ғилофига наркотик яширган эркак ушланди
3-саҳифа
−
13 Октябрь 2384
Наманган вилоятининг Мингбулоқ туманида телефон ғилофига гиёҳвандлик моддасини яширган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБнинг матбуот хизмати хабар берди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 1 октябрь куни ўтказилган тезкор тадбирлар давомида вилоятнинг Мингбулоқ тумани, “Мулкобод” маҳалласида яшовчи фуқаро холислар иштирокида кўздан кечирилганида унга тегишли бўлган телефон ғилофида соф оғирлиги 2 грамм “гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Мингбулоқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси (Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманида жами оғирлиги 77 килограм 410 грамм гиёҳвандлик воситасини яширганлар қўлга олинган эди.
Бунёд Келдибоев
Live
Барчаси