Наманганда ППХ машинаси ЙТҲга учради
3-саҳифа
−
17 Февраль 2022
5180Бугун, 17 февраль куни Наманганда Ички ишлар вазирлиги Пост-патруль хизмати автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХХ хабар берди.
ЙТҲ соат 02:00 ларда Наманган шаҳар Алишер Навоий кўчасида ҳайдовчи, 1998 йилда туғилган Д.М. бошқарувидаги “Ваз-2107” русумли ҳамда ҳайдовчи, 1983 йилда туғилган Р.М. бошқарувида бўлган Nexia русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.
Таъкидланишича, ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситаларига техник шикаст етган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Наманган шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь