Наманганда Nexia чирпирак бўлди. Қурбон бор
Жамият
−
25 Май 2021
7149Кеча, 24 май куни Наманган вилоятининг Поп туманида содир бўлган йўл-транспорти натижасида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.
ЙТҲ соат 18:00 ларда “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг 279-километрида содир бўлган. Ҳайдовчи Ж.Ж. Nexia русумли автомобилда ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган ва бетон тўсиққа урилиб, йўлдан чиқиб кетиб, пастликка ағдарилган.
Натижада, ҳайдовчи ҳамда йўловчилар 20 ёшли А.Р. ва 35 ёшли А.Қ. тан жароҳатлари олиб туман шифохонасига мурожаат қилишган. Ушбу автомобиль йўловчиси Я.Б. олган тан жароҳатлари сабабли вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Поп тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Тошкент вилоятида 8 та автомобиль иштирокида юз берган ЙТҲда етти киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.