Наманганда МИБ ходимларини жароҳатлаган фуқаро қамалди

3-саҳифа

image

Наманган вилоятида Мажбурий ижро бюроси ходимига жароҳат етказган фуқаро 3 йил 7 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов хабар берди.

Маълум қилинишича, МИБнинг Чуст тумани бўлими давлат ижрочилари фуқаро Ж.Н.нинг хонадонига бошқа ҳақдор фуқаро фойдасига 42,1 миллион сўм қарздорликни ундириш мақсадида борган. Қарздор эса мажбуриятини бажариш ўрнига, давлат ижрочилари фаолиятига кескин қаршилик кўрсатиб, уларни ҳақоратлаган. Улардан бирининг юз қисмига, бошқасининг кўкрак қисмига жароҳат етказган.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) 2-қисми билан 3 йил 7 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухорода қарздор фуқаро МИБ ходимини уриб, машинасини ёқиб юборгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган МИБ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made