Бухорода қарздор фуқаро МИБ ходимини уриб, машинасини ёқиб юборди
3-саҳифа
−
22 Сентябрь 2023
11671Бухоро вилояти Ғиждувон туманида Мажбурий ижро бюроси (МИБ) ходими калтакланиб, хизмат машинасига ўт қўйилди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, МИБ Ғиждувон тумани бўлими Давлат ижрочиси З.З.нинг иш юритувида фуқоро М.Ф.нинг номидаги қарздорликни ундириш учун тегишли ҳужжатлар бўлган. У мазкур ижро ишини амалга ошириш учун М.Ф.нинг уйига борганида жиддий қаршиликка учраган.
Қарздор фуқаро ходимнинг фаолиятига тўсқинлик қилиб, унинг юзи ҳамда баданининг турли соҳаларига қасддан уриб, тан жароҳати етказган. Шунингдек, у ерда турган темир бўлаги (арматура) билан Lacetti русумли хизмат машинасининг ойналарини синдириб, орқа ўриндиғига ўт қўйиб юборган.
Ҳолат юзасидан жорий йилнинг 14 сентябрь куни Жиноят кодексининг 140-моддаси (Ҳақорат қилиш) 3-қисми “а” банди, 173-моддаси (Мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) 3-қисми “а” банди ва 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро М.Ф.га нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
“Вилоят прокуратураси томонидан мазкур жиноят иши тергови алоҳида назоратга олинган”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида эркак ўзига таниш аёлнинг ёнига бориб, уни ва ўша пайтда аёлнинг уйида бўлган собиқ МИБ ходимини пичоқлаган эди.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь