Наманганда маданий мерос объектини уй қуришга бериб юборган мансабдорларга жиноий иш очилди

3-саҳифа

image

Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида мансабдорлар маданий мерос объектини уй-жой қуриш учун ноқонуний бериб юборгани аниқланди. Оқибатда объектга жиддий зарар етган. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.

Прокуратура ва Давлат хавфсизлик хизмати органлари томонидан Маданий мерос агентлиги мутахассислари иштирокида ўтказилган ўрганишларда аниқланишича, маданий мерос ёдгорлиги ҳисобланган Янгиқўрғон тумани “Гаистон” маҳалласида жойлашган “Гаистонтепа” археология ёдгорлигига оид ҳужжатлар туман кадастр ва қурилиш бўлими бошлиқлари томонидан қонунчилик талабларига зид равишда ер участкаларини бериш масаласини кўриб чиқувчи комиссияга тақдим этилиб, объект ноқонуний равишда фуқароларга дала ҳовли қуриш учун ажратилган.

Оқибатда “Гаистонтепа” археология ёдгорлиги 2020-2021 йиллар давомида фуқаро З.М. томонидан бузиб ташланиб, ўрнига уй-жой қурилгани натижасида тарихий объектга 80 млрд сўм жиддий зарар етказилган.

Текшириш натижасига кўра, жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган

Баҳолаганлар

101

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made