Наманганда инспектор тадбиркор билан тил бириктириб, 116,9 млн сўмлик электрни ўғирлади
3-саҳифа
−
18 Октябрь
3043Наманган вилоятида тадбиркор ва инспектор тил бириктириб, 116,9 млн сўмлик электр энергиясини талон-торож қилди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.
Қайд этилишича, Наманган вилояти Чуст туманидаги якка тартибдаги тадбиркор С.Ш. туман электр таъминоти инспектори Ю.М. билан тил бириктириб, ўзига қарашли экин ер майдонига ўрнатилган сув насосини электр тармоғига ҳисоблагичсиз, шартнома тузмасдан, тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан улаб, 116,9 млн сўмлик 43,2 минг кВт соат электр энергиясини талон-торож қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан С.Ш.га Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 2-қисми “д” банди ҳамда электр таъминоти инспектори Ю.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “е” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахслар процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятида 4,8 млрд сўмлик энергия ресурсларини ўғирлаган автомобилларга газ тўлдириш шохобчалари аниқланганди.