Наманганда иккита Damas каналга тушиб кетди (видео)
3-саҳифа
−
22 Июль 2023
9370Наманган вилояти Наманган шаҳрида иккита Damas автомобили Шимолий Фарғона каналига тушиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 22 июль куни соат 12:50 ларда Наманган шаҳри “Ғунча” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Шимолий Фарғона каналига Damas автомобили тушиб кетгани ҳақида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.
Воқеа жойига вилоят ФВБ қутқарув отряди ходимлари етиб бориб, махсус техника ёрдамида каналдан автомобилни олиб чиқаётган вақтда яна бир Damas ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, ўша каналга тушиб кетган.
Биринчи автомобиль салонида йўловчилар бўлмаган. Иккинчи автомобилда 5 нафар йўловчи бўлган.
Қутқарувчилари дарҳол иккинчи автомобиль салонидан йўловчиларни қутқариб, ҳаётларини сақлаб қолган. Бир нафар фуқаро шифохонага ётқизилган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши экани айтилмоқда.
Ҳолат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида ва пойтахт Тошкентнинг Яшнобод туманида ҳам Damas автомобиллари сувга тушиб кетган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь