Наманганда икки қиз тоғ арғимчоғидан тушиб кетдими? ФВВ изоҳ берди

Жамият

image

Наманган вилояти Поп туманида жойлашган Чодак дам олиш масканида икки қиз арғимчоқдан тушиб кетгани айтилган видео тарқалди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ижтимоий тармоқда тарқалган хабарлар юзасидан изоҳ берди.

Қайд этилишича, муҳокамаларга сабаб бўлаётган видео лавҳада бир йил аввал бошқа мамлакатда содир бўлган воқеа тасвирланган ва мазкур оромгоҳ билан ҳеч қандай боғлиқлиги йўқ.

“Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан суриштирув ишлари олиб борилганда ушбу видеодаги ҳолат Чодак дам олиш масканида эмас, бир йил олдин чет мамлакатларнинг бирида содир бўлганлиги маълум бўлди”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилоятида жойлашган дам олиш масканларидан бирида канатнинг тўхтаб қолиши оқибатида одамлар осилиб қолган эди. Шунингдек, Тошкентдаги кўнгилочар боғда жойлашган аттракциондан 2 нафар шахс йиқилиб тушганди


Мақола муаллифи

Теглар

ФВВ Наманган Чодак

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made