Наманганда “гашиш” олиб кетаётган аёллар ушланди (видео)

3-саҳифа

image

Наманган вилоятининг Наманган туманида икки аёл “Гулистон” Маҳалла фуқаролар йиғинига (МФЙ) “гашиш” гиёҳванд моддасини олиб кетаётган пайтда ушланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 14 февраль куни Наманган тумани “Равнақ” МФЙ ҳудудида ҳаракатланиб келаётган Damas машинаси тўхтатилиб, холислар иштирокида текширилганда, йўловчи бўлган аёллар ёнидан икки дона қора пакетга ўралган олти бўлак оғирлиги 627 грамм “гашиш” гиёҳванд моддаси чиққан.

Суриштирув ҳаракатлари натижасида мазкур гиёҳвандлик моддасини ушбу шахслар Янги Наманган тумани “Гулистон” МФЙда яшовчи аёлларга олиб кетаётганини маълум қилган.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, “Гулистон” МФЙ ҳудудида гиёҳванд моддасини икки нафар аёл қабул қилган пайтда тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олиниб, ашёвий далиллар билан ҳужжатлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда Қирғизистон орқали гиёҳванд моддалар контрабандаси билан шуғулланган курьерлар қўлга олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган гашиш гиёҳвандлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг