Наманганда эркак хотини ва уч фарзандини болтада чопиб, сўнг ўзини ёқиб юборди

Жамият

image

Жорий йилнинг 13 июнь куни Наманган шаҳри “Янги Замин” маҳалласида эр хотини ва ўзини ўлдириб, мудҳиш жиноят содир этди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ`га Бош прокуратура маълум қилди.

44 ёшли У.Х. исмли фуқаро турмуш ўртоғи билан жанжаллашиб қолиши оқибатида 36 ёшли турмуш ўртоғининг бош ва бўйин соҳасига болта билан бир неча маротаба уриб, уни қасддан ўлдирган. Шундан сўнг у вояга етмаган фарзандлари — 10 ва 8 ёшли қизлари, шунингдек, 4 ойлик чақалоғини болта билан уриб, тан жароҳати етказган.

Оқибатда 4 ойлик чақалоқ воқеа жойида вафот этган. Қолган икки нафар қиз эса тан жароҳати олиб, қўшниси А.Д. нинг уйига қочиб чиқишга улгурган.

Содир бўлган воқеалардан сўнг, У.Х. яшаш уйининг ошхонасида ўзини ёқиб юбориб, ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни вилоят прокуратураси томонидан У.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

қотиллик Наманган

Баҳолаганлар

2409

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг