Наманганда эркак келинини пичоқлаб ўлдирди

3-саҳифа

image

Наманган вилоятида муқаддам судланган 64 ёшли эркак ўзининг 31 ёшли келинини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда “Yangi Davr” дастурида маълум қилинди.

Маълум бўлишича, Наманган вилояти Учқўрғон тумани Янгиҳаёт маҳалласида яшовчи фуқаро жорий йилнинг 7 сентябрь куни тахминан соат 13:00да яшаш хонадонига келиб, маст ҳолатда ўзи билан бирга яшайдиган келини билан тортишиб қолган ва унга ошхона пичоғи билан бир неча маротаба зарба берган. Оқибатда 31 ёшли аёл олган тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этди.

Маълумотга кўра, аёлнинг 5 ва 2 ёшли икки нафар фарзанди бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан 7 сентябрь Учқўрғон тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

қотиллик

Баҳолаганлар

974

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made