Наманганда Давлат хизматлари маркази ходими минг доллар олганда ушланди
3-саҳифа
−
16 Февраль 2024
7944Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Наманганда Давлат хизматлари маркази (ДХМ) ходими минг доллар пора билан ушлангани ҳақида хабарлар тарқалганди. Вилоят Адлия бошқармаси мазкур ҳолатга ўз муносабатини билдирди.
Қайд этилишича, Давлат хавфсизлик хизмати ва ИИБ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда Наманган шаҳар ДХМ собиқ ходими Х.Р. коррупциявий жиноят содир этган вақтда қўлга олинган.
Наманган вилояти адлия бошқармаси томонидан собиқ ходим Х.Р. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган. Наманган шаҳар ДХМ ходимидан коррупциявий қоидабузарликлар содир этмаслик ва содир этган тақдирда қўлланиладиган жавобгарлик чоралари юзасидан огоҳлантириш берилган.
Эслатиб ўтамиз, Наманганда солиқ инспекцияси мансабдори пора билан ушланганди.
LiveБарчаси
Самарқандда даҳшатли авария содир бўлди.
24 Апрель