Наманганда Damas уриб юборган 75 ёшли фуқаро ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
06 Октябрь 2021 6310 1 дақиқа
Жорий йилнинг 1 октябрь куни Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 75 ёшли фуқаро ҳалок бўлди.
ЙТҲ соат 13:45 ларда Янгиқўрғон тумани “Сутлибулоқ” маҳалласи ҳудудида юз берган. Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1969 й.т. фуқаро Damas русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Янгиқўрғон туманида яшаган, 1946 й.т. фуқарони уриб юборган.
Натижада, пиёда олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан 2021-йил 1-октябр куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь